Россия Давлат думаси миллатлар ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Гажимет Сафаралиев террорчиларга нисбатан “исломчилар” деган атамани қўлламасликка чақирди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

“Менга “исломчилар” деган сўз ёқмайди. Ислом динини террорчилик билан адаштирмаслик керак, чунки ислом – бу дин, террорчилар – бу террорчилар, улар на миллатга эга, на бирор динга мансуб”, деб айтди Сафаралиев.

Бундан ташқари, ИШИД террорчилик гуруҳи томонида турли динга мансуб одамлар – мусулмонлар, насронийлар ва кўплаб бошқа динлар вакиллари жанг қилмоқда.