ИШИД жангарилари сони 40-50 минг атрофида, дея маълум қилди Россия Федерацияси Қуролли кучлари Бош штаби вакили Андрей Картаполов. Бу ҳақда Россиянинг “Комсомольская правда” нашри хабар берди.

“Турли ҳисоб-китобларга кўра, улар сони 30 мингдан 80 минг нафаргачани ташкил этади. Одатга кўра, келинг, 40-50 минг ҳақидаги уларнинг ўртасини оламиз”, - деди Картополов ИШИД жангариларининг сони ҳақида берилган саволга жавоб берар экан.