Россия Сурия ҳамда Ироқ ҳудудидаги ИШИД ва бошқа террористик ташкилотлар сафига бориб қўшилган россияликларни фуқароликдан маҳрум қилмоқчи эмас. Бу ҳақда ТАСС нашрига Россия Ташқи ишлар вазирининг терроризмга қарши кураш масалалари бўйича ўринбосари Олег Сирмолотов маълум қилган.

"Россия одамларнинг ортга қайтишига тўсқинлик қилмайди. Биз Россия фуқароларининг ортга қайтишига тўсқинлик қилишга ҳақли эмасмиз. Лекин аксилтеррор чораларига ҳам амал қилишда давом этамиз", дейди у.

Бундан аввалроқ, Чеченистон президенти Рамзан Қодиров ИШИД сафига ўтиб кетган фуқароларнинг паспортлари амал қилиш муддатини тўхтатиш таклифини билдирганди.