Россия бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғи Андрей Картаполов Эрон, Ироқ ва Сурия ҳарбий ҳаво кучлари ИШИД жангариларига қарши ўтказиладиган ҳарбий операцияларни Россия билан мувофиқлаштириб амалга оширишини таъкидлади. Бу ҳақда у “Комсомольская правда” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Улар вазифаларни ўзларининг режаларига мувофиқ амалга оширишади”, - қўшимча қилди у.
Шунингдек, Картаполов жангарилар шунчаки каллакесарлар эмас, балки жанг қилишга ўрганган тажрибали қуролли шахслар эканлигини таъкидлаб ўтди.