Россия ва АҚШ Мудофаа вазирлари Суриядаги парвозлар хавфсизлиги юзасидан яқин кунларда келишув имзолашади. Барча техник саволларга ойдинлик киритилган. Бу ҳақда Россия Бош штаби тезкор бошқарув бошқармаси раҳбари Андрей Картаполовнинг маълумотига асосланиб ТАСС хабар қилмоқда.

“Бугун масаланинг барча техник саволлари аниқлаштириб олинди. Энди ҳар иккала томон юристлари томонидан тегишли ҳужжатлар назоратдан ўтказилади. Яқин орада бу ҳужжатга имзо қўйилади, деб ҳисоблаймиз. Бу келишув Сурия ҳаво ҳудудида ҳаракат қилаётган Россия авиацияси ва коалиция вакилларининг авиацияси ўртасида юзага келадиган бирор-бир нохушликнинг олдини олишга хизмат қилади. Биз бу соҳада ҳамкорлик қилишга доим тайёрмиз”, - деб қўшимча қилган Картаполов.