Россиялик журналист, сценарийнавис, шоумен Алексей Остидун Ўзбекистонга ташриф буюради. Айтилишича, 21-28 октябрь кунлари у MY5 телеканалида ёшларбоп репортажлар тайёрлаш бўйича маслаҳатчи бўлади.

Биринчи марта Остудин Ўзбекистонга шу йилнинг сентябрь ойида ташриф буюрган эди. У ЎзЭОАВМА ташкил этган медиа-кемпда ёшларбоп ток-шоулар уюштириш бўйича тренинг ўтказган эди.