Россия Ироққа етказиб берган Су-30 қирувчилари ИШИДнинг ушбу мамлакатдаги позицияларига зарба бера бошлади. Бу ҳақда Ироқ армиясининг матбуот маркази Media War Cell хабар бермоқда.

Айтилишича, айни пайтгача самолётлар Салоҳиддин вилоятидаги учта қароргоҳни ҳамда Мўсулга кетаётган атвоколоннани йўқ қилган.
Келтирилган суратда Ироқ белгилари туширилган Су-30 қирувчиси тасвирланган.