Сурия армияси Россия авиацияси кўмагида Ҳалаб яқинида ҳужум бошлади

Жаҳон 16 Октябрь 2015 3788

Сурия қўшинлари ва уларнинг иттифоқчилари Россия авиацияси кўмагида исёнчиларнинг Ҳалаб жанубидаги позицияларига ҳужумларни бошлаб юборишди. Бу ҳақда Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқларига риоя қилиш мониторинги маркази хабар қилди.

Айтилишича, ҳарбий операция Ҳалаб вилоятининг жанубийдаги қишлоқ хўжалиги ҳудудларида бошланган. Марказ директори Рами Абдураҳмоннинг таъкидлашича, икки томоннинг қонли тўқнашувлари Ҳалабдан 12 км наридаги Жабал аз-Зана деган ҳудудда содир бўлган. Россия авиацияси эса Ҳалабни Дамашқ билан боғлайдиган йўл устидаги объектларни нишонга олди.

Сурия армиясига эронлик юзлаб ҳарбийлар, Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракат жангарилари кўмак берди. Аммо қўшин негизини суриялик жангчилар ташкил қилди.
“Бу ваъда қилинган жанг бўлди”, - маълум қилди Сурия ҳарбийларидан бири Reuters агентлигига берган интервьюсида.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 35977 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42648 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5636 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17344 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 5469 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 1898 Жамият
Кўпроқ янгиликлар