Сурия можароси: 16 октябрь куни Яқин Шарқ минтақасига боғлиқ ҳолда содир бўлган муҳим воқеалар

Жаҳон 16 Октябрь 2015 4440

Қуйида бугун "Сурия можароси" бўйича юз берган энг муҳим янгиликларни такроран ҳавола қиламиз.

Путин: Россия ҳарбийлари Сурияда диққатга сазовор натижаларга эришди>>

Россия ҳарбийлари Сурияда ўтказилаётган ҳарбий операция чоғида диққатга сазовор натижаларни қўлга киритишди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларини кенгашининг Қозоғистонда ўтказилган навбатдаги йиғилишидаги чиқишида гапирди.

Туркия Сурия билан чегарада учувчисиз самолётни уриб туширди>>

Туркиянинг Сурия билан чегарадош ҳаво кенглигида учувчисиз парвоз қиладиган самолёт уриб туширилди, дея хабар қилди Reuters агентлиги Туркия ҳукуматидаги ахборот манбаси маълумотига асосланган ҳолда.

Сурия армияси Россия авиацияси кўмагида Ҳалаб яқинида ҳужум бошлади>>

Сурия қўшинлари ва уларнинг иттифоқчилари Россия авиацияси кўмагида исёнчиларнинг Ҳалаб жанубидаги позицияларига ҳужумларни бошлаб юборишди. Бу ҳақда Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқларига риоя қилиш мониторинги маркази хабар қилди.

Россия Федерацияси Қуролли кучлари Бош штаби ИШИД жангарилари сонини 40-50 минг атрофида деб баҳолади>>

ИШИД жангарилари сони 40-50 минг атрофида, дея маълум қилди Россия Федерацияси Қуролли кучлари Бош штаби вакили Андрей Картаполов. 

Россия Сурияга гуманитар ёрдам самолётларини учирди>>

Россия ФВВ Сурияга гуманитар ёрдам ортган Ил-76 махсус самолётини жўнатди, деб хабар бермоқда РИА "Новости".

Сурияда ИШИДга қарши кураш бўйича Россия ҳарбий базаси ташкил этилади>>

Россия мудофаа вазирлиги Сурияда ИШИДга қарши кураш олиб бориш учун ягона ҳарбий база ташкил этади. Бу ҳақда РФ Қуролли кучлари бош штаби раҳбар ўринбоасри генерал-полковник Андрей Картаполов “Комсомольская правда” газетасига берган интервьюсида маълум қилган.

Россия Мудофаа вазирлиги: Суриядаги Россия учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратларида йўқотишлар йўқ>>

Суриядаги амалиётларда иштирок этаётган барча Россия самолётлари ҳарбий вазифаларни бажарганидан сўнг авиабазага қайтиб келди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги Туркияда учувчисиз бошқариладиган учиш аппарати уриб туширилиши манзарасида хабар берди.

Россия штаби: жангарилар фақат бош кесишни эмас, жанг қилишниям билишади>>

Россия бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғи Андрей Картаполов ИШИД жангарилари замонавий қуролга эгалигини, уларнинг махсус гуруҳлари эса яхши тайёргарлик кўрганини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда у “Комсомольская правда” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Россия штаби: Эрон, Ироқ ва Сурия ИШИД билан кураш режаларини Россия билан мувофиқлаштиради>>

Россия бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғи Андрей Картаполов Эрон, Ироқ ва Сурия ҳарбий ҳаво кучлари ИШИД жангариларига қарши ўтказиладиган ҳарбий операцияларни Россия билан мувофиқлаштириб амалга оширишини таъкидлади.

Путин: МДҲнинг 7 минг вакили ИШИД томонида жанг қилмоқда>>

МДҲ давлатларидан чиққан камида 7 минг киши ИШИД таркибида туриб ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларини кенгашининг Қозоғистонда ўтказилган навбатдаги йиғилишидаги чиқишида гапирди.

ИШИД қўлида кўчма зенит ракета комплекслари борлиги айтилди>>

Россия бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғи Андрей Картаполов ИШИД жангарилари қўлида замонавий кўчма зенит ракета комплекслари борлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда у “Комсомольская правда” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар