Россия мудофаа вазирлиги Сурияда ИШИДга қарши кураш олиб бориш учун ягона ҳарбий база ташкил этади. Бу ҳақда РФ Қуролли кучлари бош штаби раҳбар ўринбоасри генерал-полковник Андрей Картаполов “Комсомольская правда” газетасига берган интервьюсида маълум қилган.

Мазкур база ўз таркибига денгиз, ҳаво, қуруқлик ҳарбий кучларини қамраб олади.

Россиянинг Ўрта Ер денгизидаги ҳарбий кемалари биринчи навбатда зарур моддий-техник база билан таъминлашга ҳамда у ягона базани ҳаво ҳужумидан ҳимоялашга масъул эканлиги таъкидланмоқда.

РФ мудофаа вазирлиги масъули ҳозирда террорчилар сафларида тахминан 40-50 минг жангчи борлигини маълум қилди.

Шунингдек, Андрей Картаполов РФ бош штабида ҳозирга қадар Сурия ҳудудида Европа ва АҚШ томонидан номланаётган “мўътадил мухолифат” вакиллари топилмаганини таъкидлаган.