16 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Япония Фавқулодда ва мухтор элчиси Фумиҳико Като билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирликнинг ахборот хизмати маълум қилади.

Суҳбат давомида бўлажак Ўзбекистон-Япония учрашувларига тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.