2015-2016 йилларда таъмирланадиган Тошкент шаҳридаги магистрал кўчалар номи тасдиқланди. Бу ҳақда «Правда Востока» нашри Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати берган маълумотларга таяниб хабар тарқатмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 5 августдаги «Тошкент шаҳрининг магистрал кўчаларини реконструкция ва модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига илова қилинган жадвалда кўрсатиб ўтилишича, 2015-2016 йилларда Бобур, Нукус, Афросиёб, Амир Темур, Мустақиллик, Мирзо Улуғбек, Дўрмон йўли, Дўстлик ва Тошкент Ҳалқа йўли кўчаларининг маълум қисмлари таъмирдан чиқарилади.

Мазкур қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириши «ТошкентбошпланЛИТИ» давлат унитар корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.