Туркия Европа Иттифоқидан ўзини “хавфсиз” деб тан олиниши ва миграция учун 3 млрд евро ажратишни сўрамоқда

Жаҳон 16 Октябрь 2015 1600

Туркия Европа Иттифоқидан ўзини “хавфсиз” давлат деб тан олинишини ва миграцион инқироз билан курашиш учун 3 млрд евро ажратишни сўрамоқда. Бу ҳақда 16 октябрда Еврокомиссия матбуот хизмати маълум қилди.  

“Туркия ўзини “хавфсиз” деб тан олиниши ва 3 млрд еврогача қўшимча молиялаштиришни истамоқда”, деб айтилди хабарда. Туркия айни кунгача миграцион инқироз билан курашиш учун 7 млрд еврога яқин маблағ сарфлаган.

Еврокомиссия сентябрь ўрталаридан бери “хавфли” ва “хавфсиз” давлатлар рўйхатини тайёрламоқда. “Хавфсиз давлатлар” фуқаролари иқтисодий муҳожирлар сифатида қаралиб, агар улар ўз ватанларида ўзларининг эътиқодлари, динлари ёки жинсий ориентациялари сабабли тақиб қилиш таҳдид қилинаётганини исботлай олмасалар Еврокомиссия уларни ўз ватанларига қайтариб юбормоқчи.    

Бундан ташқари, Туркия виза бўйича эркинлаштириш жараёни ҳамда Европа Иттифоқига кириш бўйича музокараларни тезлаштиришни сўрамоқда.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар