Туркия Сурия билан чегарада учувчисиз самолётни уриб туширди

Жаҳон 16 Октябрь 2015 6523

Туркиянинг Сурия билан чегарадош ҳаво кенглигида учувчисиз парвоз қиладиган самолёт уриб туширилди, дея хабар қилди Reuters агентлиги Туркия ҳукуматидаги ахборот манбаси маълумотига асосланган ҳолда.

Reuters`нинг хабар беришича, учувчисиз самолётнинг айнан кимга тегишли экани ҳозирча аниқлаштирилгани йўқ. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмади.

Туркиянинг NTV телеканали хабарига кўра, учувчисиз самолёт Туркия ҳаво кенглигига 2-3 километр ичкарига кириб борган. Унинг илк фотосуратлари эса Huberturk TV телеканалида эълон қилинди.

Аввалроқ Туркия бош штаби сайтида Сурия билан чегарада самолёт уриб туширилгани тўғрисидаги хабар эълон қилинган эди.

Кўпроқ янгиликлар