Бокуда Транскаспий транспорт коридори бўйича уч томонлама техник қўмита йиғилиши ўтказилди. Унда қўмита аъзолари – Озарбайжон, Туркия ва Туркманистон транспорт коридори фаолияти самарадорлигини ошириш масаласини муҳокама қилишди. Бу ҳақда TurkmenBusiness нашри хабар бермоқда.
Жумладан, Каспий транзити рақобатбардошлигини ошириш, паром ва кемалар сонини ошириш учун икки асосий порт – Туркманбоши ва Бокуда ягона принципларда назорат қилинадиган тарифларни жорий қилиш таклифи билдирилди.

Техник қўмита иштирокчилари Озарбайжон ва Туркманистоннинг тегишли давлат органларини портларда амалга оширилаётган қурилиш ишларидан бохабар қилиб қўйдилар.