Туркманистоннинг Тошховуз шаҳри 2016 йилда МДҲ маданий пойтахти бўлади

Жаҳон 16 Октябрь 2015 1665

Туркманистоннинг Тошховуз шаҳри Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг 2016 йилда маданий пойтахти бўлади. Бу ҳақда МДҲ ижрочи котиби Сергей Лебедов 16 октябрь куни Қозоғистон Республикасининг Кўкшетау шаҳрида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида маълум қилди, дея хабар бермоқда BNews.kz.

“Мажлисда, шунингдек, Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасида маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва МДҲ давлатларининг иқтисодий ва сиёсий ҳамкорлиги учун қулай шароит яратиш мақсадида 2016 йилда “МДҲ Маданий пойтахтлари” давлатлараро дастурини амалга ошириш масаласи ҳам кўриб чиқилди”, - деди у.
Унинг сўзларига кўра, келгуси йилда ушбу шаҳарда маданият мавзусидаги қатор тадбирлар ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлатлар раҳбарлари Қирғизистон Республикасининг 2016 йилда МДҲ раислиги, навбатдаги кенгаш йиғилиши эса 2016 йил 16 сентябрь ойида Қирғизистонда бўлиб ўтиши тўғрисида қарор қабул қилишган эди.

Кун тартибида жами 17та масала кўриб чиқилди. Хусусан, БМТ ташкил топишининг 70 йиллиги ҳамда халқаро террорчиликка қарши кураш юзасидан баёнот, шунингдек, Чернобиль АЭСдаги авариянинг 30 йиллиги муносабати билан мурожаат қабул қилинди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар