Украина 2016-2017 йилларда БМТнинг Хавфсизлик кенгаши аъзоси этиб сайланди

Жаҳон 16 Октябрь 2015 1622

Украина, Миср, Сенегал, Уругвай ва Япония 2016-2017 йилларда БМТнинг Хавфсизлик кенгашига сайланди. Овоз бериш вақтида улар Бош Ассамблеяда йиғилган 193 мамлакат делегациясининг ҳар учтадан иккитаси овозига эга бўлишди.

Миср 179, Сенегал 187, Уругвай 185, Япония 184 овоз олди. Украина эса 177 овозга эга бўлди. 1 январь куни БМТ ХК даги ҳозирги Чад, Нигерия, Литва, Чили ва Иорданиянинг икки йиллик ваколати тугайди. Ва 2016 йилда ваколати тугайдиган Ангола, Венесуэла, Испания, Малайзия ва Янги Зеландия сафига бориб қўшилади.

Хавфсизлик кенгаши БМТнинг асосий органларидан бири ҳисобланади. У жаҳонда тинчлик ва халқаро хавфсизликни таъминлаш мақсадида ташкил этилган. ХК 15 аъзодан иборат. Улардан 5 нафари доимий аъзолар ҳисобланади (Россия, Хитой, Буюк Британия, АҚШ ва Франция). Қолган 10 аъзо эса бир йиллик муддатга сайланиб, ўзгариб туради.

Кўпроқ янгиликлар