Хитойлик актриса гўзал қиёфасидан шубҳаланишгани учун тиббий кўрикдан ўтди

Маданият 16 Октябрь 2015 9555

Анжела Бэйби тахаллуси билан машҳур хитойлик актриса Ян Вин Пекиндаги Ruili шифохонаси аёлнинг гўзаллиги табиий эмас, дея эълон қилганидан сўнг тиббий экспертизадан ўтди. Бу ҳақда The Independent хабар тарқатди.

Ruili вакилларининг матбуотда чоп этилган хабарида Яннинг илтимоси билан бир неча маротаба унинг юзи устидан жарроҳлик амалиёти ўтказилгани келтирилган. Актриса эса ушбу хабарни туҳмат деб атаб, унинг юзидаги европаликларга хос айрим шакллар немис миллатига мансуб бобосидан ўтганини таъкидлади.

Актриса мустақил экспертларга мурожаат қилиб, гўзаллигининг табиий эканини исботлашини маълум қилди. Шифокорлар қатор рентгент ва МРТ текширувларини ўтказиб, юзидаги суяк ва юмшоқ тўқималарга ҳеч қандай жарроҳлик тиғлари дахл қилмаганини тасдиқлашди.26 ёшли актриса клиникани судга бериб, обрўсига етказилган зарар учун ярим миллион юан (79 минг доллар) товон пули талаб қилди.

Кўпроқ янгиликлар