2016 йилдан Ўзбекистон Ravon бренди остидаги автомобилларни Беларусь бозорига етказиб беришни бошлайди. Бу ҳақда маҳаллий матбуотда хабар берилди.

“Ravon Chevrolet’нинг таниш машиналари тақдим этиладиган янги бренддир. Масалан, Chevrolet Aveo’ни қайта ишлаб чиққан компания Ravon Nexia’га эга бўлди, худди шундай қилиб Chevrolet Lacetti Ravon-Gentra’га айланди.

Яқин пайтлар ичида Chevrolet Cobalt Ravon R4га ва Chevrolet Spark Ravon R2га айланади”, - дейилади autoban.by нашрида.
8 октябрь куни Москвада янги бренд тақдимоти бўлиб ўтган эди. Uz Daewoo машиналари энди Россия автобозорида шу ном остида сотилиши маълум қилинган эди.