Таниқли америкалик рассом Натан Савайя Lego ўйинининг 500 мингта доначасидан Бэтмен автомобили – “Бэтмобил”нинг катта ўлчамдаги нусхасини ясади. Машина ноябрнинг охирида Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтказиладиган Art of the Brick кўргазмасида намойиш қилинади. Бу кўргазмада “Лего”дан ясалган DC Comics студияси комикслари қаҳрамонларига бағишланган ҳайкаллар намойиш қилинади.

Савайя автомобилни ясаши учун 3 ой сарфлади. Узунлиги 5,5 метр келадиган машина DC Entertainment компанияси рассоми ва ҳамношири ёрдамида яратилди.

Аввал адвокат бўлиб ишлаган Натан Савайя охирги ўн йил давомида Lego бўлакларидан турли ҳайкаллар яратиш билан шуғулланади. Рассомнинг баъзи ишлари 10 минглаб долларга баҳоланади.