Янгиланмадан фойдаланиш имкониятига Польшадаги LG смартфони эгалари биринчилардан бўлиб эга бўлишади.

СЕУЛ, 2015 йилнинг 16 октябри. — LG G4 смартфони эгалари ОС ни Android 6.0 Marshmallow гача янгилаб олишлари мумкин. LG G4 фойдаланувчилари келаси ҳафтанинг ўзидаёқ ушбу янгиликдан фойдаланишлари мумкин, сўнгра у Европа, Осиё, Шимолий ва Жанубий Американинг бошқа мамлакатларида ҳам қўлланила бошлайди.
Android операцион тизимининг янги шакли ундан фойдаланиш жараёнини янада яхшилашга қаратилган қатор имкониятларни тақдим этади:
• Нафақат иловани ўрнатиш вақтида, балки бошқа пайтда ҳам илованинг маълумот олиш имконияти устидан назоратни кенгайтириш. Бунда рухсат бериш жараёни фойдаланувчи учун осонлаштирилди.
• Уйғотгич ва хабарнома режимларини қолдириб, фойдаланувчининг танловига қараб ёки исталган овозларни ўчирадиган овозсиз режим, тебраниш (вибрация) режими, шунингдек “Безовта қилманг” режимлари
• Батарея ишининг давомийлигини узайтириш мақсадида, смартфон ишламаётган вақтда муайян иловаларнинг фондаги фаолиятини ўчириб қўядиган уйқу режими
“Google билан яқин ҳамкорлик сабабли LG бошқаларга қараганда G4 учун Android 6.0 шаклини таклиф эта олди ”, - дейди LG Mobile Communications компанияси вице-президенти ва маркетинг алоқлари раҳбари Крис Йи. – Табиийки, тезлик яхши сифатнинг ягона белгиси саналмайди, бироқ айнан у ишлаб чиқарувчи ўз мижозлари ҳақида қайғуришига инсонларни ишонтира олади”.
Янгиликнинг графикаси ва моделлар тўғрисидаги батафсил маълумотлар муайян мамлакатда алоҳида эълон қилинади.

LG Electronics компанияси ҳақида (KSE: 066570.KS) юқори техноло-гик электроника, замонавий мобил алоқа ва маиший техника восита-ларини ишлаб чиқаришда дунё етакчиси саналади. Компаниянинг бу-тун дунёдаги 119 та филиалларда 83 мингдан ортиқ киши ишлайди. LG компанияси тўртта бўлинмадан ташкил топган: Home Entertainment, Mobile Communications, Home Appliance&Air Solution и Vehicle Components, уларнинг умумий савдо ҳажми 2014 йилда 56 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди (59 триллион Жанубий Корея вони). LG Electronics текис панелли телевизорлар, мобил телефонлар, ҳаво совутгичлари, кир ювиш машиналари ва музлатгичлар ишлаб чиқаришда жаҳондаги етакчилардан бири ҳисобланади. Шунингдек, LG Electronics “2014 ENERGY STAR Partner of the Year” мукофотининг совриндоридир. Қўшимча маълумот учун www.lg.com сайтига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
LG Electronics Mobile Communications компанияси тўғрисида
LG Electronics Mobile Communications мобил алоқа соҳасида янгилик яратувчи ва трендларнинг қонун тамойилларини ишлаб чиқарувчи саналади. LG экран, батарейкалар ва камера учун оптикалар соҳасида кучли рақобатбардошли технологиялар ёрдамида, шунингдек бозордаги асосий етакчилар билан стратегик ҳамкорлик ҳисобига мобил технологиялар тараққиётига хисса қўшиб келмоқда. LGнинг истеъмолчи учун мўлжалланган маҳсулоти, хусусан премиум синфининг G сериясига оид флагман моделлари ҳам ўзининг эргономик дизайни ва қулай фойдаланиш имкониятини таъминоловчи, истеъмолчини ҳис этиб турувчи функциялари билан ажралиб туради. Компания фойдаланувчиларга смартфонлар, планшетлар орасида уланиш учун кенг имкониятлар, маиший техника ва мобил қурилмаларнинг турли хил танловга эга моделларини таклиф этган ҳолда, мижозларга янги биргаликда ҳаракат қилиш даврини ўзлари учун кашф этишда ёрдам беришга интилади. Қўшимча маълумотлар учун, марҳамат қилиб, www.lg.com сайтига ташриф буюришингизни сўраймиз.

Реклама хуқуқлари асосида.