US Airways авиакомпанияси бренди остидаги сўнгги самолёт Сан-Францискодан Филадельфиядаги аэропортга қўнди ва бу бренд остидаги сўнгги рейсни амалга оширди.

Associated Press нашрида ёзилишича, эндиликда компаниянинг барча самолётлари American Airlines бренди остида учади.

Бу ҳақида 2013 йилда компанияларнинг бирлашиши пайтида белгилаб қўйилганди.

US Airways рейслари 1939 йилдан бошлаб амалга оширилиб келарди.