Аргентина шимолида 17 октябрь кечки пайт 6,0 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ Геологик хизмати маълум қилди.

Геологик хизматининг маълумотларига кўра, зилзила маркази Эль-Гальпон шаҳридан жануби-шарқий томонга 24 км узоқликда, ўчоғи эса 18 км чуқурликда бўлган.

Вайронагарчиликлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.