УЕФА жамоаларнинг еврокубокларда қанча даромад кўришини ҳисоблаб чиқди.

Маълум қилинишича, ЕЧЛнинг ўтган мавсумида барчадан кўп даромад қилган жамоа "Ювентус" бўлди. Туринликлар 2014-15 йиллар мавсумида 89 млн евродан ортиқ даромад қилишган.

Ўтган мавсумда чемпион бўлган "Барселона" жамоасининг ЕЧЛда иштирок этиш орқали топган маблағи 61 миллиондан кўпроқни ташкил қилган ва бу кўрсаткич иккинчи юқори натижа ҳисобланади.

Ўз навбатида, Европа лигасида бу борадаги энг яхши кўрсаткич "Севилья" ва "Наполи" жамоаларига тегишли бўлди. Испанияликлар ўтган мавсумда турнир ғолиблигини қўлга киритган ҳолда 19 млн евро ишлаб топишган. Турнирни ярим финал босқичида тарк этган италияликлар эса 12 миллион евродан ошиқроқ даромад қилишган.