Ярим оролнинг Россия томонидан аннексия қилиниши натижасида, унга ҳордиқ чиқаришга келадиган сайёҳлар миқдорини икки мартга қисқартириб юборди, деб ёзмоқда The Economist нашри.

Ҳозир мухтор республикадаги ярим тўла курортлар манзараси одатий кўриниш бўлиб қолди. Украиналиклар бу ерга келмай қўйди, деб таъкидлайди нашр.

Шу боис бу ерга бюджет ҳисобидан юборилган россиялик сайёҳларни учратиш мумкин, ўз ҳисобидан курортга бормоқчи бўлган россияликлар эса Миср ва Туркияни танлашмоқда.

Бу 2014 йилнинг мартидаги воқеалар таъсиридаги ягона вазият эмас, деб ёзади Economist.