Буюк Британия қироличаси Елизавета II АҚШни яна бир бор Британия колоннасига айлантиришни илтимос қилиб, унга мактуб йўллаган АҚШ фуқаросига юмшоқлик билан рад жавобини берди. Бу ҳақда 17 октябрь,шанба куни The Independent нашри ёзиб чиқди.

“Биз сизнинг фикрларингизни диққат билан ўқиб чиқдик, аммо ишонинг, бошқа давлат суверенитетига дахл қилиш қироличанинг ваколат доирасига кирмайди”, - дейилади монархга келувчи хатларни мувофиқлаштирувчи вакилнинг мактуб йўлловчига қаратилган расмий жавобида.

Елизаветы II ва Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон номига Reddit фойдаланувчиси, no-soy-de-escocia ники остида 16 сентябрь куни хат келган. Унда бир эркак киши “бутун америкаликларнинг номидан” “Бизни (АҚШни) қайтиб ўзингизга олинг”, деган илтимоснома билан чиқилган.

Reddit нинг бошқа бир фойдаланувчиси, кейинроқ шуни маълум қилдики, унинг “англофил” дўсти республикачиларнинг ҳукумат тепасига келиш учун қилаётган ишларидан ҳайратланиб, Букенгим саройига ушбу номани йўллаган.