Эрондан санкциялар 18 октябрда олиниши мумкин

Жаҳон 17 Октябрь 2015 1902

Европа Иттифоқи 18 октябрда Эрондан санкцияларнинг олинишини расман эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги дипломатик доирадаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бу қарор МАГАТЭ Эрон томонидан келишувнинг шартлари бажарилганини тасдиқлагандан кейин 2015 йилнинг охиридан кучга кириши мумкин.

Аввалроқ Эрон парламенти ҳукуматга “олтилик” давлатлари билан эрилишган ядровий келишувнинг шартларини бажаришга имкон берувчи қонун лойиҳасини маъқуллагани маълум қилинганди.

Шу билан бирга қонунда Эрон ҳукумати Теҳрондан санкциялар олинмаса келишувдан воз кечиши мумкинлиги айтиб ўтилган.

Кўпроқ янгиликлар