Филиппинга Lando тайфуни яқинлашмоқда ва аҳоли бу табиат ҳодисасига тайёрланмоқда.

Мамлакат президенти бир қатор туманларда аҳолини эвакуация қилишга кўрсатма берган.

Қайд этилишича, тайфун туфайли 12 соат давомида кучли ёмғирлар бўлиши ва сув тошқинлари бошланиши мумкин.

Президент 6 миллионга яқин киши вақтинчалик тураржойларга кўчирилиши кераклигини айтган.

Метеорологларнинг билдиришича, тайфун вақтида шамол тезлиги соатига 180 км тезликни ташкил қилади.

Лусон оролига аҳолига фавқулодда вазиятда ёрдам кўрсатиш учун ҳарбийлар етиб келишган.