Google’нинг 30 млн китобни сканердан ўтказиш лойиҳаси бўлмиш Google Books музлатиб қўйилган эди. Яқинда экспертлар гуруҳи лойиҳанинг муаллиф ҳуқуқи тўғрисидаги қонунларга хилоф эмаслигини ва китоблардан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ эканлигини тан олди.

Google Books лойиҳаси китобларни тўлиқ тақдим этмай, фақат қидирувда кўрсатилган сўров билан боғлиқ қисмини фойдаланувчига тақдим этади.