Ҳиндистоннинг жануби-шарқидаги Андхра-Прадеш штатида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси туфайли 15 киши ҳалок бўлди ва 30 нафарга яқин киши тан жароҳатлари олди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу воқеа ичида 40 киши бўлган юк машинаси автобус билан тўқнашиши туфайли рўй берган.

"13 киши воқеа жойида ҳалок бўлган, яна икки киши шифохонага олиб борилгач, жон берган. Бу ҳодисага автобус ҳайдовчиси айбдор бўлган, у воқеа жойидан қочиб кетган", деб маълум қилган полиция ходимлари IANS нашрига.