Индонезияда мамлакат тарихидаги энг йирик ўрмон ёнғинларини ўчириш операцияси бошланди. The Straits Times нашрининг ёзишича, унда 20 минг киши ва 32 техника бирлиги иштирок этмоқда.

Табиий офатларга қарши кураш миллий агентлигининг маълумотларига қараганда, таҳлика зонасига 21 вертолёт, ўт ўчиришга 7 ва ёмғир булутларини шакллантириш учун 4 самолёт йўлланган. Уларнинг 7таси Сингапур, Малайзия ва Австралия томонидан берилган.

Япония ҳам ёрдам тариқасида 2 тонна махсус реагент йўллаган. Полиция Хитой ва Малайзиянинг ўрмон ёнғинларига алоқадорликда гумон қилинаётган бир қатор компанияларини тафтиш қилмоқда.