ИШИД назорати остида яшовчи одамлар жангариларнинг объектлари ҳақидаги ахборотни Россияга етказмоқда

Жаҳон 17 Октябрь 2015 4788

Суриянинг ИШИД назорати остидаги ҳудудларида яшовчи аҳоли Россия ҳарбийларига у ерда жойлашган объектлар ҳақида маълумотлар етказмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков анъанавий матбуот анжуманида баёнот берди.

“Жангариларнинг ўқ-дори омборхоналари ва бошқарув пунктларини кенг ҳудудга тарқатиб юбориш амалиёти натижа бермаяпти, - маълум қилди у. – ИШИД террорчи гуруҳи яратаётган барча янги инфраструктура объектлари аниқланиб, йўқ қилинмоқда”.
Конашенков бу ишда маҳаллий аҳоли жиддий ёрдам кўрсатаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар