ИШИД ўз жангарисининг Саудия Арабистонида 5 кишини ўлдирганини тасдиқлади

Жаҳон 17 Октябрь 2015 3133

Саудия Арабистонида диний марказ ҳудудида қуролли босқинчилик уюштирилгани оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Ҳужум мамлакатнинг шарқий қисмидаги диний марказ ёнида содир этилган. Ҳалок бўлганлар шиалар бўлган. Баъзи ОАВлар ва маҳаллий вакилнинг маълумотларига кўра, босқинчи ўтказиш пункти ёнида отишмада полиция томонидан ўлдирилган.

ИШИД террорчилик гуруҳи айнан унинг жангариси бу қотилликни содир этганини маълум қилди. Босқинчи Калашников автомати билан қуролланган бўлган.

Кўпроқ янгиликлар