Актёр Бенедикт Камбэрбетч ижросидаги “Ҳамлет” Британия театрлари тарихидаги тўғридан-тўғри трансляциялар орасида энг кўп аудитория тўплади. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.

Актёр мухлисларидан унинг постановкадаги чиқишини ёзиб олмасликни илтимос қилган эди. Шунга қарамай, жаҳон кинотеатрларида 225 минг киши тўпланиб, Лондоннинг “Барбикан” театрида қўйилган постановканинг тўғридан-тўғри трансляциясини катта экранларда томоша қилдилар.

Спекталь 25 мамлакатдаги 1 400 экранларда кўрсатилди. Камбэрбетч кўпдан буён бундай миқёсдаги ролни қидирганини айтиб ўтди.
“Ҳамлет учун тўғри ёш деган тушунчанинг ўзи борми, йўқми, билмадим, лекин, ўйлашимча, 36 ёки 37 ёш жуда тўғри келадиган пайт”, - таъкидлади у.