Россиянинг олис Камчаткасида истиқомат қилувчи қўнғир айиқ боласи бир уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ошхонага кириб олди. Тахминларга кўра, у қорнини тўйдириб, яна чиқиб кетмоқчи бўлган. Лекин уй эгалари қайтиб келганида айиқча дераза дарчасига тиқилиб қолганини кўришди.

Узоқ ҳаракатдан сўнг айиқча тузоқдан қутула олган ва ўз оиласи ёнига равона бўлган.