Қиш яқинлашаётгани муносабати билан Канададаги Галифакс мусулмонлари қашшоқлар учун махсус иссиқ кийим-кечаклар йиғиш акциясини бошлади. «Ўтган йили қишда кўпчилик йўқсиллар совуқдан жабр чекди. Шу сабаб бизнинг асосий мақсадимиз—йўқсилларни иссиқ кийим-кечаклар билан таъминлаш орқали қиш қаҳратонига “зарба” бериш”,— деди акция координатори Асро ал-Дарахали.
Йиғув тадбири якшанба куни бошланганди. Ҳозирга қадар 700 дан ортиқ кийим-кечак йиғилгани маълум қилинди. Акция октябрь якунига қадар Св.Мария университети, Далхаузи университети ва бошқа марказий нуқталарида давом этади. Таъкидлаш керакки, чин мусулмонларга хос бундай хайр-саҳоват акциясини ҳар йили ўтказиш анъанага айланди.

Манба: muxlis.uz