"Ливерпуль" жамоасининг янги бош мураббийи Юрген Клопп жамоада қатъий тартиб ўрнатишга ва янги қоидалар жорий этишга киришди.

Янги қоидалардан бирига кўра, эндиликда жамоа футболчиларининг турмуш ўртоқлари ҳамда "дугоналари" жамоанинг Мелвуддаги базасига келиши мумкин эмас.

Клопп футболчиларга жамоа базаси "футболча штаб-кватира" эканини билдирган.

The Telegraph нашрида ёзилишича, бундан олдинроқ мерсисайдликлар жамоаси аъзолари ҳафта ўртасида дам олиш ҳуқуқларидан маҳрум бўлишганди. Футболчилар учун бундай имтиёзлар Жерар Улье мураббийлик қилган пайтда жорий қилинганди.

"Биз имкон қадар кўпроқ машғулотлар ўтказишимиз ва кўпроқ вақтимизни футбол майдонида ўтказишимиз керак", деган Клопп.