КХДРда чекишга қарши таблетка кўринишидаги янги препарат ишлаб чиқилди. Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, ушбу препарат табиий воситалар, жумладан, женьшень ўсимлиги кукуни ва бошқа доривор ўсимликлардан тайёрланган.

Шимолий кореялик тиббиёт ходимларининг айтишича, ушбу препарат иммунитетни оширади ва кишида ҳеч қандай салбий таъсирларни келтириб чиқармайди. Препарат чекишни истовчи қондаги ҳужайраларни ўлдиради, йўтал ва астмадан ҳимоя қилади. Даволаш курси 7-10 кунни ташкил этади. КХДРда шунингдек, чекишни ташлаш учун иглотерапия курслари ҳам мавжуд.

Бугунги кунда КХДРда тамаки чекувчилар етарлича топилади. Аммо мамлакатда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи маълумотлар ёрдамида чекувчилар сонини сезиларли равишда камайтиришга эришилган