Россия ИШИД гуруҳига қарши кураш мақсадида Сурияда операция ўтказаётган АҚШ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш учун икки томонлама делегациялар ўртасида музокаралар ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведев баёнот берди.

“Бу яқинда бўлди, ҳарбий операция бошланишидан бироз олдинроқ”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Шунга қарамай, Медведевнинг маълум қилишича, АҚШ ҳамкорлик қилишдан бош тортиб келмоқда.