Медведев: Сурия ҳукумати маданиятли бўлиши керак

Жаҳон 17 Октябрь 2015 3371

Россияга келажакда Сурияда ҳокимият ким келиши фарқ қилмайди, асосийси, бу ИШИД террорчилари эмас, қонуний, расмий кучлар бўлиши керак. Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведев баёнот берди.

Шунингдек, у Россиянинг Сурия масаласида ҳамкорлик юзасидан музокаралар ўтказиш ташаббусига жавобан АҚШ вакиллари “сиёсий масалаларни муҳокама қилмоқчимисизлар?” қабилида савол берганини айтиб ўтди.

“Айнан сиёсий масалаларни муҳокама қилиш керак, - деди Медведев. – Россия, Америка, барча давлатлар, агар Сурияда тинчлик ўрнатилишини, у ерда нормал ҳукумат бўлишини истасак. Унинг бошида ким бўлиши ҳам муҳим эмас. Биз Сурия Республикаси бошига ИШИД келишини истамаймиз, тўғрими? Бу маданиятли, қонуний ҳукумат бўлиши лозим. Бу масалаларни эса муҳокама қилиш керак”.

Кўпроқ янгиликлар