Москва яқинидаги Долгопрудном шаҳарчаси ҳудудида Ўзбекистон фуқаролигига эга аёл 70 минг рубль эвазига ўзининг янги туғилган чақалоғини сотишга уринганида қўлга олинди.

2 ойлик чақалоғидан воз кечган бу 43 ёшли аёл ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

У яшаётган уйда аёлнинг 3 ёшли қизи ва ўғли борлиги аниқланган.