Москвада актёр Евгений Леонов ҳайкалини ўғирлаган жиноятчилар қўлга олинди

Жаҳон 17 Октябрь 2015 3208

Аввалроқ марҳум совет актёри Евгений Леоновнинг машҳур “Омадли жентльменлар” кинокомедиясидаги Доцент лақабли бош жиноятчи образида ишланган, Москвадаги Мосфильм кўчасидаги ҳайкали ўғирлаб кетилгани маълум қилинганди.

Интернетда ушбу жиноят содир этилаётгани кузатиш видеокамералари томонидан қайд қилинган видеоёзув ҳам пайдо бўлди.Камералар жиноят содир этилаётган пайтни, гумонланувчилар ҳайкални “Газель” юк машинасига ортиб, воқеа жойидан ғойиб бўлганларини ёзиб олган.

Ушбу жиноят юзасидан полиция Москвада 5 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Москва ИИБ матбуот хизмати бошлиғи Андрей Галиакберовга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Москва ИИБнинг Ғарбий округ ходимлари тезкор-қидирув тадбирлари ўтказиш давомида Евгений Леоновнинг ҳайкалини ўғирлашда гумон қилинган 5 кишини қўлга олди”, дейилмоқда хабарда.

Қайд этилишича, қўлга олинганлар қўзғатилган жиноий иш доирасида сўроқ қилинмоқда, ҳайкалнинг ҳозирдаги ўрни аниқлаштирилмоқда.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар