“Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи етакчиларидан бири Санафи ал-Наср Суриянинг Ҳалаб вилоятида жангарилар позицияларига берилган авиазарбалар натижасида йўқ қилинди, деб хабар бермоқда ўзининг манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Эроннинг Fars ахборот агентлиги.  

Агентлик маълумотларига кўра, террорчи “Ал-Қоида”нинг стратегиялар ишлаб чиқишга жавоб берган бўлимини бошқарган. Ал-Наср билан бирга яна икки нафар жангари йўқ қилинган.

Аввалроқ Сурия армияси Россия авиацияси, Эрон ҳарбийлари ва “Ҳизбуллоҳ” жангчилари кўмагида Ҳалаб вилоятининг жанубида ҳужумга ўтгани маълум қилинган эди. Бу ерда Сурия ҳукумат қўшинлари ва мухолифат гуруҳлари ҳамда “Ал-Қоида”, “Жибҳад ан-Нусра” ва ИШИД билан алоқадор бўлган отрядлар ўртасида жанглар давом этмоқда.