АҚШ президенти Барак Обама Вашингтон ва Москва ўртасида Суриядаги ихтилофни ҳал қилиш бўйича стратегия борасида турли фикрлик сақланиб қолаётгани ва фақатгина авиация хавфсизлиги бўйича ҳамфикрлик борлигини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Бизда Суриянинг умумий ҳаво ҳудудида самолётлар ўртасида тўқнашувлардан қочиш бўйича ҳамфикрлик бор. Бироқ биз Суриядаги стратегия ва принципларга турли ёншадувни сақлаб қолмоқдамиз”, деб айтди Обама матбуот-анжуманида.

Аввалроқ Россия ва АҚШ мудофаа вазирликлари яқин орада Сурия устидан амалга ошириладиган парвозлар хавфсизлиги бўйича ҳужжатни имзолаши ва барча техник масалалар келишиб олингани маълум қилинганди.