“Трансаэро” авиакомпаниясига таалуқли бўлган, Сочи-Москва йўналишида парвоз қилувчи “Боинг-777” самолётини чақмоқ урди. LifeNews нинг ёзишича, воқеа 14 октябрда содир бўлган, аммо нимагадир бу ҳақда 17 октябрда маълум қилишяпти.

Чақмоқ зарби учувчи ўтирадиган кабинанинг шишаси келиб урилган. Воқеа лайнер Москвадаги Домодедово аэропортига яқинлашганда содир бўлган. Маълум бўлишича, чақмоқ учиш режимига таъсир кўрсатмаган, учувчи самолётни белгиланган тартибда қўндирган.

Воқеа сабаб ҳеч ким жароҳат олмаган. Самолёт қўнгач, текшириб қаралганда, лайнернинг учувчи ўтирадиган кабина шишаси ҳамда металл қопламаси зарар кўрганлиги маълум бўлди.