Кенияда яшовчи йиртқич ва уй туяларининг ярмидан кўпи MERS касалининг ташувчилари ҳисобланади. Бу яқин орада Яқин Шарқ респиратор синдроми Африканинг шарқида авж олиши мумкин, дегани англатади деб ҳисобламоқдалар олимлар PLoS One журналида чоп этилган мақолада.

MERS вирусининг ривожланишига атипик пневмония қўзғатувчисининг яқин қардоши бўлган MERS-CoV сабабчи деб ҳисобланади. Қоида бўйича, касалларнинг ярмига яқини озиб кетиш, асоратлар ёки ҳамроҳ инфекциялардан ҳалок бўлади. Олимлар MERS’дан ҳимояловчи бир нечта экспериментал вакциналарни яратишди, бироқ улардан бирортаси ҳозирча клиник синовлардан ўтмаган.

Ливерпуль университети олими Эрик Февр ва унинг ҳамкасбларининг аниқлашича, MERS авж оладиган кейинги давлат Кения бўлиши мумкин. Бу давлат ҳудудида ушбу касалликнинг асосий ташувчиси ҳисобланадиган туялар катта миқдорда тарқаган.

Олимлар Кения жанубига экспедиция уюштириб бундай хулосага келдилар. Бу ерда бир ўркачли туяларни кўпайтирадиган фермерлар яшайди. Бу ердаги туялардан олинган 300 га яқин қон ва сўлак намуналари улардан деярли ярми MERS вирусига антителолар ташувчилари эканлигини кўрсатди. Бу ҳолат туялар касалликни бошидан кечириб бўлгани ёки у билан ҳамон касалланиб юрганини англатади.

“Бизга бу ҳолатнинг инсонга қанчалик хавфли эканини баҳолаш қийин, чунки биз бу вирус ҳайвондан ҳайвонга ва ҳайвондан одамга қанчалик яхши ўтишини билмаймиз. Биз Кения аҳолиси туялардан MERS вирусини юқтириши хатари мавжудлигини рад эта олмасакда, ҳозирда вазият шундай тус олганки, ҳозирча бирорта бундай ҳолат бўлмаган”, деб айтмоқда Февр.

Феврнинг айтишича, яқин орада унинг гуруҳи Кения шимолидаги вазиятни ўрганади, чунки бу ерда туялар кўпайтириш билан шуғулланадиган хўжаликлар анчагина кўпроқ ва аҳоли зичлиги ҳам каттароқ. Тиббиётчилар вируснинг у ерда тарқалганлиги анча юқори бўлишини тахмин қилишмоқда.