13 октябрь куни Ўзбекистоннинг оғир атлетика бўйича терма жамоаси вакиллари Жанубий Кореядан қайтиб келишди. У ерда мамлакатнинг 7 нафар спортчиси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Даниил Фёдорович Ким бошчилигида халқаро йиғинда иштирок этишди.

Чирчиқ олимпия захиралари коллежи оғир атлетика бўлими мураббийи Жўрабек Зоировнинг сўзларига қараганда, ўтган йиғин Ўзбекистон ва Корея оғир атлетика федерациялари ҳамкорлигида ташкил этилган. У Гоянг шаҳрида ўтказилди.