Испания чемпионатининг 8-турида "Леванте" дарвозасига тўп киритган Криштиану Роналду "Реал Мадрид" таркибидаги голлар сони бўйича Раулни ортда қолдириб клубнинг энг яхши тўпурарига айланди.

Португалиялик футболчи ҳисобида 324та, испаниялик футболчида эса 323та гол мавжуд.

Маълумот учун, Роналдуга ушбу рекордни янгилаш учун 310 та учрашув керак бўлди. Ўз навбатида Раул 323 та голни 741 та учрашувда киритишга муваффақ бўлган.