Россия: бир вақтлар ИШИД кимлар учундир “яхши” террорчилар эди

Жаҳон 17 Октябрь 2015 9998

Россия мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов айрим давлатлар террорчиларни қўллаб-қувватлаётганини назардан четда қолдирмаслик кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда РИА Новости маълумот бермоқда.

Антонов хавфсизлик бўйича олтинчи Сяншань форумидаги чиқишида бундай давлатлар яқиндагина ИШИДга қарши курашишни хаёлга ҳам келтирмаганликларини таъкидлаб ўтди. Лекин давлатларнинг номлари келтирилмади.

“Яқиндагина ғайриинсоний хатти-ҳаракатлари бутун дунёни ларзага келтиришда давом этаётган ИШИД иштирокчилари ҳам “яхши” террорчилар эди ва Суриядаги “демократия курашчилари” томонидан сахийларча пул билан таъминланарди”, - деди у.

Кўпроқ янгиликлар