Сурияга 20 тоннадан кўпроқ инсонпарварлик ёрдами олиб борган Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги самолёти ортига қайтишда Латақиядан жанговор ҳаракатлар ҳудудини тарк этишни истаган Россия ва МДҲ давлатларининг 56 фуқаросини олиб кетди, деб хабар берди РИА “Новости” ахборот агентлигига вазирлик матбуот хизмати.

“ФВВ самолёти ёрдамида Сурияни 56 киши, жумладан 10 бола тарк этди. Улар орасида 38 нафар россиялик, 8 нафар беларуслик, 4 нафар украиналик, 2 нафар суриялик ва 4 нафар фуқароликка эга бўлмаганлар бор”, деб айтди ФВВ вакили.

Самолёт Латақиядан Москвага учиб кетди ва 17 октябрь эрта тонгда Домодедово аэропортига қўниши керак эди. Йўловчиларга ФВВ тезкор гуруҳи ва психологлар ҳамроҳлик қилмоқда.